23:44 / 18.05.2020
5287

Япониянинг энг машҳур тоғи коронавирус сабабли альпинистлар учун ёпиб қўйилди

1960 йилдан бери илк бор Япониянинг Фудзияма тоғига чиқишда қўлланувчи 4 та йўналишнинг барчаси коронавирус тарқалиши олдини олиш учун ёпиб қўйилди.

Фото: KUN.UZ

Япония расмийлари вирус тарқалиши олдини олиш учун тоғга кўтарилишни истовчиларга унинг ёнбағирларини ёпишга қарор қилишди. 

“Япониянинг энг баланд чўққисига олиб борувчи 4 та асосий йўналишдан 3 тасини бошқарувчи Сидзуока префектураси маъмурияти жорий йилда тоғга чиқиш учун йўналишлардан бирортаси очилмаслигини эълон қилди”, дейилган хабарда.

Таъкидланишича, Яманаси префектураси ҳам чўққига кўтарилишда қўлланувчи 4-йўналишнинг ёпилиши ҳақида эълон қилган. Фудзиямага кўтарилиш мавсуми одатда июлдан сентябргача давом этади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top