15:48 / 21.05.2020
9210

Токио бош прокурори фавқулодда ҳолат режимини бузгани учун истеъфога чиқмоқчи

Мамлакат адлия вазири Масако Мори ушбу ҳолат бўйича суриштирув олиб борилаётгани, Хирому Курокавага нисбатан "қатъий интизомий чоралар" кўрилишини маълум қилган.

Фото: EPA-EFE/KIMIMASA MAYAMA

Токио прокуратураси раҳбари Хирому Курокава Shukan Bunshun журналида унинг фавқулодда ҳолат режимини бузгани тўғрисида хабар чоп этилганидан сўнг истеъфога чиқишга қарор қилди.

Аввалроқ Shukan Bunshun magazine нашри у 1 ва 13 май кунлари "Санкэй симбун" газетасининг икки мухбири ва "Асахи Симбун" газетаси ходимлари билан пул тикиб мажонг ўйнаганини ёзганди.

ОАВнинг маълумот беришича, Курокава ушбу ҳолатлар рўй берганини тан олган. У истеъфога чиққани тўғрисида баёнот бериши кутилмоқда.

Токиода коронавирус тарқалиши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинган ва одамлардан зарурият бўлмаса уйдан чиқмаслик сўралмоқда.

Мамлакат адлия вазири Масако Мори ушбу ҳолат бўйича суриштирув олиб борилаётгани, Курокавага нисбатан "қатъий интизомий чоралар" кўрилишини маълум қилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top