22:02 / 24.05.2020
31262

Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида отишма юз берди

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида чорванинг ноқонуний ўтлатилиши туфайли икки томон чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди. Воқеа Боткен туманининг Мўйноқ қишлоғида юз берган. 

Тожикистон томондан бир чегарачи яраланган. Қирғизистон томонининг маълум қилишича, республика чегарачилари Қирғизистон ҳудудида чорванинг ноқонуний ўтлатилиши олдини олишган. Таъкидланишича, Тожикистоннинг Ворух анклави аҳолиси томонидан қоидабузарликка йўл қўйилган. “Тожик томонидан номаълум шахслар қирғиз чегарачилари томон ўқ уза бошлади. Кейинроқ соат 11:40ларда Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида кичик отишма юз берган”, деб маълум қилинган Қирғизистон давлат чегара хизматида
        
Тожикистоннинг таъкидлашича, ушбу воқеа Қирғизистон томонидан амалга оширилган иғво бўлган. Тожикистон версиясига кўра, қирғиз чўпонлари Тожикистон ҳудудига кириб бориб, Пули Офтобрўя қишлоғи аҳолиси билан можарога кирган. “Қирғизистон томони баҳсли ҳудудларда чегара чизиғини белгиловчи икки томонлама келишувларга амал қилиш ўрнига, воқеа жойига чегарачиларнинг қўшимча кучларини жўнатган. Улар эса Пули Офтобрўянинг қуролсиз аҳолиси томон ўқ узган”, деб маълум қилинган ўз навбатида Тожикистон давлат чегара хизматида. Можаро давомида 2001 йилда туғилган тожикистонлик чегарачи оёғидан жароҳат олган.

Икки қўшни давлат чегарасида маҳаллий аҳоли ва икки томон чегарачилари ўртасида вақти-вақти билан низоли вазиятлар юз бериб туради. Бунинг асосий сабаби чегаранинг баъзи қисмлари аниқ белгиланмагани ва чегара қаердан ўтишини тушуниш қийинлиги ҳисобланади. Охирги шундай можаролардан бири 8 май куни юз берганди. Ўшанда Қирғизистон томондан 3 ҳарбий, Тожикистон томондан 2 киши жароҳат олганди.

Top