09:21 / 03.06.2020
10399

АҚШда тартибсизликлар ортида ўқотар қурол ишлаб чиқарувчи компаниялар акциялари қимматлашмоқда

АҚШда тартибсизликлар ортида ўқотар қуролга талаб ошгани сабабли ўқотар қурол ишлаб чиқарувчи компаниялар акциялари қимматлашмоқда. 

Фото: EPA

Жумладан, Smith & Wesson Brands Inc. компанияси акциялари нархи 2 июнда 13,8 фоизга, Sturm Ruger & Co.’ники 6,2 фоизга қимматлашган. Ваҳоланки, бир кун аввал ушбу компаниялар акциялари нархи мос равишда 15,1 ва 9,4 фоизга ошган. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар қилди.

 “Ҳозирда дунёда юз бераётган воқеалар сабабли ўқотар қуролга қизиқиш ва талаб ошиши кутилмоқда”, деб айтган Interactive Brokers компанияси бош стратеги Стив Сосник.
 
Sturm Ruger раҳбари Кристофер Киллойнинг фикрича, қуролга талабнинг ошиши, шунингдек, коронавирус пандемияси сабабли киритилган чекловлар ва шахсий хавфсизлик учун хавотир ошиши билан боғланган бўлиши мумкин. 

АҚШда афроамерикалик Жорж Флойд ўлимидан кейин бошланган оммавий норозиликлар ва тартибсизликлар мудофаа воситаларига, жумладан кўзни ачиштирувчи гармдорили баллончалар ва электрошокерларга талаб ошишига олиб келган.

Мавзу
Миннеаполисдаги намойишлар
25 май куни Миннеаполисда полиция томонидан қўлга олинган 46 ёшли афроамерикалик Жорж Флойд вафот этгач АҚШда оммавий намойишлар бошланиб кетди.
Барчаси
Top