22:51 / 05.06.2020
5299

Нью-Йорк мэри АҚШдаги намойишлар иштирокчиларини коронавирусга тест топширишга чақирди

Нью-Йорк шаҳри мэри Билл де Блазио афроамерикалик Жорж Флойд ўлими сабабли АҚШда ўтаётган норозилик намойишларида иштирок этган барчани коронавирусга тест топширишга чақирди.

Фото: AP Photo / Alan Diaz

“Агар сиз намойишлардан бирида қатнашган бўлсангиз, сизни коронавирусга тестдан ўтишга чақираман”, деб айтган мэр ўз сайтида намойиш қилинган матбуот анжуманда.

Унинг таъкидлашича, коронавирусга чалиниш хавфи ҳали ҳам мавжуд ва одамларнинг оммавий тўпланиши вирусга чалиниш ҳолатлари ортишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли ниқобларни тақишни ва ижтимоий масофани сақлашни давом эттириш лозим.

Май охиридан бошлаб АҚШнинг йирик шаҳарларида Флойднинг полициячилар зўравонлиги оқибатида вафот этиши билан боғлиқ ҳолда намойишлар ва тартибсизликлар давом этиб келмоқда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top