23:17 / 10.06.2020
86893

Кунлик янги ҳолатлар сони яна юздан ошди, 7та ҳудудда аҳоли орасида вирус аниқланди

10 июнь куни 103та янги ҳолат қайд этилиб, жами кейслар сони 4623тага етди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 32 кишига Covid-19 ташхиси қўйилганини маълум қилди.

«2020 йил 10 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4623 (+32) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари карантин муассасаларида, 9 нафари эса аҳоли орасида қайд этилди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда», – дейилади вазирлик хабарда.

10 июнь куни жами 103та янги ҳолат қайд этилди. Шундан:

  • карантин муассасаларида  – 64та
  • аҳоли орасида – 27та
  • хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасида – 12та ҳолат аниқланди.

Аҳоли орасида:

  • Тошкент вилоятида – 11 нафар
  • Тошкент шаҳрида – 7 нафар
  • Сирдарё вилоятида – 3 нафар
  • Самарқанд ва Бухоро вилоятларида – 2 нафардан
  • Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида – 1 нафардан кишида коронавирус қайд этилди.

Бугун 73 бемор соғайиб, жами тузалганлар 3532 нафарга етди.

27 май куни Санкт-Петербургдан чартер рейсда келган самарқандлик эркак вафот этди. Қурбонлар 19 кишини ташкил қилмоқда.

9та ҳудуддаги шифохоналарда 1072 киши даволаняпти. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top