08:56 / 12.06.2020
7254

Ўзбекистонда илк марта ҳукумат иқтисодий блокининг «Мунозара клуби» ташкил этилди

Жорий йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон ҳукумати иқтисодий блокининг «Мунозара клуби» илк учрашуви ўтказилади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Маълум қилинишича, клубнинг биринчи муҳокама мавзуси мамлакат ташқи қарз масаласи бўлиши кутилмоқда. Унда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, Молия вазири Тимур Ишметов, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов ҳамда халқаро молиявий ташкилотлар вакиллари иштирок этиши билдирилди.

Шунингдек, «Мунозара клуби»га мустақил экспертлар, соҳа мутахассислари, журналист ва блогерлар таклиф этилган.

Маълумот учун, «Мунозара клуби» ҳукумат иқтисодий блоки томонидан ташкил этилган бўлиб, у масалалар юзасидан фикр алмашиш, жамоатчиликни келгуси режалар юзасидан хабардор қилишнинг янги платформаси сифатида таклиф этилган. Лойиҳанинг бош ахборот ҳамкори - Kun.uz интернет нашри.

Учрашув сермаҳсул ва барча учун манфаатли бўлиши учун мамлакат ташқи қарзи масалалари бўйича қизиқтирган саволлар ва масалалар юзасидан @kunuzmurojaat хабар йўлланг.

Top