17:59 / 15.06.2020
9613

Лукашенконинг президентлик сайловидаги рақиби номзодини олиб ташлашга қарор қилди

Беларусда президентлик сайлови 9 августда бўлиб ўтади. Амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко олтинчи муддатга сайланиш ниятида ва керакли миқдордаги имзоларни тўплаб бўлди. 

Фото: REUTERS/Vasily Fedosenko

Тадбиркор Наталья Кисель Беларусь президенти сайловидан номзодини олиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда унинг штабига таяниб Sputnik Беларусь маълум қилди.

Кисель аввалроқ президентликка номзоди рўйхатга олиниши учун зарур бўлган 100 мингта имзони тўплаганини тасдиқлаганди. У барча имзоларни бошқа номзодларга бўлиб беришни режалаштирмоқда. Нашрнинг қайд этишича, бунинг имкони йўқ, чунки имзо варақаларида фуқаро қайси номзод учун имзо қўйганлиги кўрсатилади.

Беларусда президентлик сайлови 9 августда бўлиб ўтади. Амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко олтинчи муддатга сайланиш ниятида ва керакли миқдордаги имзоларни тўплаб бўлди. 

Шунингдек, унинг рақиблари — «Белгазпромбанк» собиқ раҳбари Виктор Бабарико, юқори технологиялар парки собиқ бошлиғи Валерий Цепкало, вакиллар палатаси собиқ депутати Анна Канопацкая ҳам имзо тўплаб бўлишганини маълум қилишган.

Сайловда қатнашишни режалаштирган таниқли блогер Сергей Тихановский ҳибсга олинган. «Белгазпромбанк» офисида тинтувлар ўтказилди. 

Мавзу
Беларус-2020
2020 йилнинг 9 августида Беларусда президентлик сайловлари ўтказилади. 26 йилдан буён мамлакатни бошқараётган Лукашенко бу сафар ҳам номзодини қўйган.
Барчаси
Top