Ўзбекистон | 12:39 / 18.10.2021
9138
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади

2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади. МТРК хабарига кўра, сайловолди дебатлари Миллий телерадиокомпания таркибига кирувчи Ўзбекистон24 ва Ўзбекистон телеканалларида соат 17:00да эфирга узатилади. Шунингдек, дебатлар аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш мақсадида МТРКнинг бошқа телеканалларида рус, инглиз тилларида ва сурдо таржималари билан эфирга узатилади.

Эслатиб ўтамиз, илк марта кузда ўтказилаётган президентлик сайловлари учун номзодларнинг тарғибот компаниясига 20 сентябрдан старт берилган. Айни кунга қадар номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари турли ҳудудларда сайловчилар билан учрашмоқда.

Яқинда президентлик сайлови компанияси юзасидан оралиқ ҳисоботини эълон қилган ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Сайловни кузатиш миссияси МТРКда даъвогарлар ўртасида мунозара учун вақт ажратиб қўйилгани, бироқ номзодлар ёки уларнинг вакиллари мунозара олиб бормаётгани ҳақида ёзган эди.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид