18:08 / 16.06.2020
14484

«Керак бўлса, кейинги йил ҳам имтиҳонга қўйилмайди» — Мусаев тестга телефон билан кирмоқчи бўлганлар ҳақида

«Агар кимдадир телефон аниқланса, тестга яқинлаштирилмайди. Керак бўлса, улар кейинги йил ҳам имтиҳонга киритилмайди», – деди Бош вазир ўринбосари.

Қабул масалалари юзасидан АОКАда ўтказилган брифингда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев жорий йилги кириш имтиҳонларининг адолатли ўтиши қай тартибда назорат қилиниши ҳақида маълумот берди.

Мусаевнинг таъкидлашича, абитуриентларни имтиҳонга текширувдан ўтказиб киритиш масалалари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар билан кўриб чиқилмоқда.

«Пандемия шароитида абитуриентни текшириш орқали контактга киришиш содир бўлади. Бироқ биз ҳам текширувчини ҳимоя қиладиган, ҳам абитуриентларнинг назоратини таъминлайдиган тизим ишлаб чиқамиз», – деди Беҳзод Мусаев.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, имтиҳон ўтадиган муддатда барча мобиль телефонларни ўчириб қўйишнинг имкони йўқ, бу қолган одамларга қийинчилик туғдириши мумкин.

«Мўлжалимиз бўйича август ойи республикада тўлиқ тест ойи бўлади. Шунинг учун ҳамма телефонларни ўчирмаган ҳолда назоратни ташкил қиламиз. Каттароқ тадбирларга бизни ҳам текширувдан ўтказиб, кейин киритишади.

Худди шунингдек, ичкарига бекитиб телефон олиб кирмоқчи бўлган абитуриентларни аниқлаш қийин эмас. Агар кимда телефон аниқланса, тестга яқинлаштирилмайди, керак бўлса, улар кейинги йил ҳам имтиҳонга киритилмайди», – деди у.

Беҳзод Мусаев «ўйин қоидалари аввалдан эълон қилиниши», қоидабузарларга «қаттиқ чора кўрилиши»ни билдирди.

Мавзу
Қабул-2020
20 июнь куни ОТМларга ҳужжат қабул қилиш бошланди. Имтиҳонлар 1 август куни бошланиши режалаштирилмоқда.
Барчаси
Top