Ўзбекистон | 15:07 / 03.11.2023
16641
1 дақиқада ўқилади

Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди  

2024/2025 ўқув йили бакалавриат кириш имтиҳонларига тайёрланиш учун дарсликлар рўйхати маълум қилинди. Рўйхат Билимни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган.

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун ўқишга тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхати Билимни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Маълум қилинишича, ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган ўқув адабиётлар рўйхати асосида шакллантирилган.

Дарсликлар 2023/2024 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицейларни битирувчи ўқувчилар ва бошқа абитуриентларнинг ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия сифатида тақдим этилган.

Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.

Мавзуга оид