09:00 / 22.06.2020
8899
Реклама

Dream City: Tashkent City'даги ҳаёт – пойтахтнинг асосий воқеалари марказидаги ҳаётдир

Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази – бу Ўзбекистондаги йирик инвестиция лойиҳаси бўлиб, концептуал шаҳар муҳитидаги ҳудудий қурилиши бўйича ҳам ўзига хосдир.

Пойтахт марказидаги 80 гектар ҳудудда бугунги кунда жуда қисқа муддатда конгрес-ҳолл, Ўзбекистонда илк бор Hilton меҳмонхонаси, ўзига хос боғ бунёд этилди. Тез орада замонавий марказда меҳмонхоналар, савдо марказлари, юқори классдаги турар жой мажмуалари, яшаш сифати ва фаровонликни янги даражага олиб чиқувчи дам олиш ва кўнгил очиш учун жамоат жойлари барпо этилиб, фаолиятини олиб боради.

Ўзбекистоннинг инвестиция муносабатларини ривожлантириш ва глобаллашув жараёнларидаги иштирокидаги ютуқлари дунё ҳамжамиятининг эътиборини пойтахтнинг кўчмас мулк бозори салоҳиятига қаратмоқда.

Cushman & Wakefield дунё миқёсидаги эксперт мутахассисларнинг баҳолашига кўра Tashkent City – бу минтақадаги қурилиш миқёси, инновация ва ривожланиш потенциали жиҳатидан ўзига хос ҳодисадир.

Мутахассислар, шунингдек, Ўзбекистон пойтахти ва хусусан бизнес-марказ лойиҳаси кўчмас мулкка оид истиқболли лойиҳалар бўлиб, иқтисодиёт ривожига кучли туртки бўлишини таъкидладилар.

Tashkent City пойтахтнинг географик марказида жойлашган ва ривожланган инфратузилма ва қулай йўл кесишмасига эга. Унинг яқинида тўртта метро бекати: «Халқлар дўстлиги», «Алишер Навоий», «Пахтакор» ва «Ўзбекистон» жойлашган. Халқаро аэропортга бўлган йўл автомобилда 10 дақиқани ташкил қилади. Ҳамда икки қадамлик масофада болалар боғчаси, мактаблар, ўқув ва тиббиёт муассасалари жойлашган. Тошкентнинг асосий диққатга сазовор жойлари: Мустақиллик майдони, цирк, «Пахтакор» стадиони, «Халқлар дўстлиги» саройи, «Ҳумо Арена» спорт мажмуаси ҳамда катта бозор ва масжидлар яқин километр радиусда жойлашган.

Tashkent City марказида 18 гектардан каттароқ ҳудудда ажойиб боғ мавжуд бўлиб, пойтахт марказида янги кенг кўламли жамоат майдонидир. Ҳудудда Ўзбекистонда биринчи бора улкан кўкаламзор майдон ҳамда кўплаб дам олиш ва кўнгил очиш масканлари бунёд этилган.

Шу билан бирга, Tashkent City ҳудудида пойтахтдаги энг катта Boulevard шопинг-авеню қад ростлаётган бўлиб ҳозирги кунда Ўзбекистонда уни ўхшаши йўқ. Бу ерда меҳмонлар ва шу ерда истиқомат қилувчи аҳоли учун зарур бўлган кийим дўконлари, супермаркетлар, қаҳвахоналар, гўзаллик салонлари, дўконлар, кафе, ресторан ва бошқалар жойлашади.

Dream City Devolopment компанияси юқори классдаги кўчмас мулк талабларига жавоб берувчи замонавий ва функционал маскан яратишга мўлжалланган компания. Компаниянинг номдор лойиҳалари – Gardens Residence ва Boulevard айнан Tashkent City ҳудудида бунёд этилган.

Dream City пойтахтнинг нуфузли манзилидан фойдали шартлар ва катта чегирмалар билан кўчмас мулк эгаси бўлишни таклиф қилади. Янги таклиф 15% лик минимал биринчи тўловни амалга ошириб 30 ойгача бўлган фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти. Шунингдек, 22% гача чегирмалар ва ер ости автотураргоҳи ёки совутиш тизими совға қилинаётган акция 2020 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Батафсил маълумотларни компания сотув офисларидан ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 га қадар олишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сотув офисининг иш графиги: 9.00 дан 19.00 гача, дам олиш кунларисиз.

Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22

Сайт: dreamcity.uz

Телеграм: t.me/dreamcityuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top