Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Boulevard Business Center бизнесингизнинг нуфузини акс эттиради
Dream City Development компанияси Boulevard бизнес марказидаги таъмирланган, юқори классдаги офис жойлари ҳақида ҳикоя қилади.
Эндиликда компаниянгиз эҳтиёжларига тўлиқ жавоб берадиган офисни танлаш ва мустақил равишда режалаштириш имконияти мавжуд. Boulevard – бу Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги замонавий бизнес марказидир. Пойтахт ишбилармонлик марказидаги фойдали жойлашув компаниянгизга мамлакатнинг йирик молия марказидан икки қадамлик масофада бўлиш имкониятини беради. Халқаро даражадаги меҳмонхоналар, конгресслар зали, етакчи банкларнинг офислари ва халқаро ваколатхоналар сизнинг офисингиз яқинида жойлашган бўлади. Шубҳасиз, бундай афзаллик хорижий ва маҳаллий шерикларингиз томонидан юқори баҳоланади.

Бизнес марказининг замонавий концепцияси футуристик услубда қурилган. Икки қаватли бино ғайриоддий дизайни билан барчанинг эътиборини тортади ва атрофдаги меъморий ландшафтдан ажралиб туради.
Бизнес марказнинг иккинчи қаватида 16 та офис жойлашган. Умумий холлда ресепшен мавжуд. Бинолар диққатингизни тортади, бу ерда ҳар бир объект ўзига хосдир. Boulevard кўплаб замонавий бизнес марказларидан фарқланади. Унда чекланган миқдордаги жойларга эга бўлган хусусий бизнес-майдонлар мавжуд. Биноларнинг шифт баландлиги 5 метрни ташкил этади ва майдони 75 дан 159 квадрат метргача фарқланади. Офислар юқори сифатли таъмирланган ҳолда сотувга чиқарилади. Шу билан бирга, жой эгалари маконни қайта лойиҳалаштиришлари ҳам мумкин.

Бизнес маркази энг замонавий муҳандислик-техник тизимлар билан жиҳозланган. Улар орасида юқори даражадаги марказий шамоллатиш ва ҳавони тозалаш тизими, Швейцариянинг Shindler компанияси томонидан ишлаб чиқарилган лифт ўрнатилади. Бизнес марказида ўзининг ерости автотураргоҳи мавжуд.
Бизнесингиз учун мукаммал офисни топиш кўп вақт ва барча деталларига диққат билан эътибор беришни талаб қилади. Нуфузли жой ҳар қандай муваффақиятли лойиҳанинг ташриф қоғози ҳамда шубҳасиз, келажакка фойдали сармоядир. Boulevard бизнес марказида жой эгасига айланиб, сиз «бланш-карта»га эга бўласиз. Кўчмас мулк соҳасидаги халқаро мустақил экспертларнинг прогнозларига кўра, лойиҳа юқори инвестиция салоҳиятига эга. Шу сабабли, сиз бизнес юритасизми ёки фойда олиш учун сармоя киритасизми, Boulevard Business Center сармоянгизнинг юқори рентабеллигини кафолатлайди.

Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22
Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ
Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл.
Сайт: dreamcity.uz
Telegram: t.me/dreamcityuz
Facebook: fb.com/dreamcity.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:00 / 10.11.2025
Chorvoq Darvozasi турар жой мажмуасида Ўзбекистон Миллий банки ва етакчи девелоперлардан бири — Dream City компанияси тантанали калит топшириш маросимини ўтказди
11:00 / 03.07.2025
Chorvoq Darvozasi – истиқболли кўчмас мулк сармояси
15:00 / 24.06.2025
Chorvoq Darvozasi — Ўзбекистондаги тоғли ҳудуддаги янги турдаги турар-жой мажмуаси
15:00 / 03.06.2025