14:15 / 24.06.2020
12794

«E-IJRO AUKSION»: Тошкент шаҳрида 2 гектар ер участкаси қарийб 22 млрд сўмга сотилмоқда

Бугунги кунда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасига Тошкент шаҳридан ўндан ортиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари чиқарилди. Ушбу ер майдонлари маълум миқдордаги инвестиция мажбурияти билан савдога чиқарилиб, ер участкасини харид қилган иштирокчи ушбу мажбуриятни ўрнатилган муддатларда бажариши талаб этилади.

Июнь ойида Тошкент шаҳридан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда фойдаланиш учун 1,99 гектар ер участкаси савдога чиқарилиб, ушбу ер участкаси учун бошланғич нарх қарийб 22 млрд сўм этиб белгиланди. Ер участкаси ҳозирча «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси тарихидаги энг қиммат ер участкаси бўлиб турибди. 

Шаффоф аукционларда ер участкасини сотиб олган иштирокчи 24 ой мобайнида 50 миллиард сўм миқдоридаги инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилиб олади.

Мазкур ер участкасида мактабгача таълим муассасалари, 5 қаватдан юқори бўлган кўп қаватли турар-жой биноларини қуришга рухсат этилган.

Батафсил маълумот олишни истаган фуқаролар ушбу ҳавола орқали ер участкаси маълумотлари билан танишишлари мумкин.

«Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» PR хизмати

Top