08:03 / 24.06.2020
5436

ТИВ коронавирус билан касалланиш ҳолатлари камайган давлатларга мунтазам рейсларни қайта тиклаш устида иш олиб бормоқда

Ўзбекистонликларни чартер рейсларида олиб келиш давом этмоқда.

ТИВ коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган мамлакатларга мунтазам рейсларни қайта тиклаш устида иш олиб бормоқда.

«Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штабига кўра, санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган мамлакатларга мунтазам рейсларни қайта тиклаш устида иш олиб борилмоқда («яшил» ва «сариқ» рейслар)», - дейилади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан эълон қилинган маълумотда.

Қайд этилишича, ўзбекистонликларни чартер рейсларида олиб келиш давом этмоқда.

Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, 2020 йил 8-21 июнь кунлари Россия, Туркия, Италия, Жанубий Корея, Уммон, Қатар, БАА, Таиланд, Ҳиндистон, Миср ва Украинадан 6 мингдан ортиқ фуқаро ватанга чартер рейслари билан қайтарилди.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси қуйидаги йўналишларда навбатдаги чартер рейсларининг жадвалини тасдиқлади:

22 июнь. Санкт-Петербург – Тошкент – Санкт-Петербург
23 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
24 июнь. Тел-Авив – Тошкент – Тел-Авив
24 июнь. Тошкент – Новосибирск – Тошкент
25 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
25 июнь. Тошкент – Нью-Йорк
26 июнь. Нью-Йорк – Тошкент
26 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент
27 июнь. Тошкент – Шаржа – Тошкент
28 июнь. Тошкент – Нью-Йорк
28 июнь. Нью-Йорк – Тошкент
28 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
29 июнь. Сеул – Тошкент – Сеул
29 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент
30 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
1 июль. Тошкент – Москва – Тошкент
2 июль. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
2 июль. Тошкент – Рига – Тошкент
3 июль. Тошкент – Новосибирск – Тошкент
3 июль. Тошкент – Қозон – Тошкент
4 июль. Тошкент – Екатеринбург – Тошкент
4 июль. Тошкент – Москва – Тошкент
5 июль. Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент.

Top