Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона водийсидаги об-ҳаво шароити туфайли қатор рейслар Тошкентга кўчирилди
Фарғона водийсида об-ҳаво шароити туфайли айрим рейсларга чекловлар жорий этилди.
Фото: Uzbekistan Airports
Uzbekistan Airways хабарига кўра, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида HY9801/9802 Наманган – Перм – Наманган, HY9805/9806 Наманган – Самара – Наманган йўналишлари ўзгартирилган жадвал бўйича Тошкент халқаро аэропортига/дан амалга оширилади.
HY9801/9802 авиақатновлари, Тошкент - Перм - Тошкент йўналиши бўйича:
Тошкентдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан соат 9:00;
Пермга учиб келиш маҳаллий вақт билан соат 13:00 да;
Пермдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 15:00 да;
Тошкентга учиб келиш маҳаллий вақт билан 18:10 да.
HY9805/9806 авиақатновлари, Тошкент - Самара - Тошкент йўналиши бўйича:
Тошкентдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 19:35;
Самарага учиб келиш маҳаллий вақт билан 23:05 да;
Самарадан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 01:05 (эртаси кун);
Тошкентга учиб келиш маҳаллий вақт билан 04:30 (эртаси куни).
Юқоридаги рейслар йўловчиларига рейсларни рўйхатдан ўтиш вақтидан эртароқ Тошкентга мустақил равишда етиб келиш тавсия этилган. Россия шаҳарларидан юқорида кўрсатилган рейслар бўйича саёҳат қилаётган йўловчилар Тошкент аэропортига етиб келганларида мустақил равишда муқобил транспортда Наманганга бориши тавсия этилади.
Рейслар вақти ўзгартирилган йўловчилар жарима тўловларисиз чипталарни кейинги учиш саналарига қайта брон қилиш ёки чипта учун тўланган пул миқдори тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
15:07 / 27.01.2026
Наманганда ер расмийлаштиришни ваъда қилган ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси ушланди
11:38 / 27.01.2026
Наманганда Cobalt ва йўловчи автобус тўқнашувида 3 киши ҳалок бўлди
09:43 / 27.01.2026