00:03 / 25.06.2020
32231

Ҳарбий хизматдан тавсиянома билан қайтган абитуриентлар учун квоталар тақсимоти маълум қилинди

2020/21 ўқув йили учун ОТМларга қабулда ҳарбий хизматни ўтаб, қўмондонлик тавсияномасига эга абитуриентлар учун жами 6998та алоҳида квота ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун алоҳида беш фоизли қўшимча қабул кўрсаткичларининг ОТМлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Бакалавриатнинг кундузги таълим шакли учун жами 5179та квота ажратилган бўлиб, шундан 1175таси грант, 4004таси контракт ўринларини ташкил этади.

Сиртқи таълим шакли бўйича жами 1568та, кечки таълимга эса 251та квота ажратилган.

Республика олий таълим кенгаши аъзоси Хушнудбек Худойбердиев ўз блогида қўмондонлик тавсияномасига эга абитуриентлар учун муҳим эслатмаларни келтириб ўтди:

  • ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар ушбу квоталар доирасида дастлаб алоҳида куч синашади. Агар алоҳида квотага кира олмаса, шундан сўнг унинг бали умумий квоталар бўйича ҳисобланади;
  • тавсиянома ҳеч қандай қўшимча балл бермайди, барча ўзи тўплаган балл бўйича танловда қатнашади;
  • тавсиянома фақат биринчи танланган йўналишда алоҳида квота бўйича амал қилади, 2-5 йўналишларда алоҳида квота бўлмайди, яъни имтиёз ўтмайди.
Мавзу
Қабул-2020
20 июнь куни ОТМларга ҳужжат қабул қилиш бошланди. Имтиҳонлар 1 август куни бошланиши режалаштирилмоқда.
Барчаси
Top