19:27 / 25.06.2020
19910

Иситмаси бор абитуриентлар тестга киритилмайди. Улардан қачон имтиҳон олиниши маълум қилинди

2020/21 ўқув йили учун ўтказиладиган кириш имтиҳони кунида абитуриентнинг тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлса, имтиҳонга киритилмайди. Тест синовлари тўлиқ якунлангач, тўртинчи куни шундай абитуриентлар учун имтиҳон ўтказилади.

АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинишича, коронавирус пандемияси шароитида тест синовлари жараёнида абитуриентларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудга киритишда тана ҳарорати 37 даражадан юқорилиги аниқланган абитуриент тест синовларига киритилмайди ҳамда Санитария-эпидемиология ва осойишталик агентлиги масъул ходимлари ва Давлат тест маркази вакили иштирокида далолатнома тузиб, тиббий текширув ўтказилади.

Мазкур тартиб Давлат комиссиясининг 1-сонли баёни билан белгиланмоқда.

«Санитария-эпидемиология ва осойишталик агентлигининг тиббий текширувидан ўтказилган ва коронавирус касаллиги аниқланмаган абитуриентлар учун республика бўйича тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг тўртинчи куни тест синовлари ўтказилади.

СЭС тақдим этган хулоса асосида тест синовларига тана ҳарорати юқорилиги сабабли киритилмаган абитуриентлар ДТМ томонидан тест синови ўтказилишидан камида бир кун олдин (шахсий кабинетига ҳамда телефонига хабар юбориш орқали) огоҳлантирилади.

Тест синовлари якунлангандан 4 кун ўтгач ўтказиладиган имтиҳонларда ҳам абитуриентда тана ҳароратининг юқорилиги аниқланса, у имтиҳонда иштирок эта олмайди», дейилади брифинг ахборотномасида.

Мавзу
Қабул-2020
20 июнь куни ОТМларга ҳужжат қабул қилиш бошланди. Имтиҳонлар 1 август куни бошланиши режалаштирилмоқда.
Барчаси
Top