21:44 / 03.07.2020
3217

Таиландга келувчи хорижликларга коронавирусга 96 долларлик тест топшириш мажбурий қилинди

1 июлдан халқаро авиаалоқани тиклаган Таиландга кирувчи барча хорижликлардан коронавирусга таҳлил олина бошланди. Ярим соат давом этувчи жараён учун хорижликлар 3000 бат (96 доллар) тўлашларига тўғри келади.  

Таиландга ишлаш ёки яшаш учун рухсатга эга бўлганларга, мамлакатга тадбиркорлик мақсадларида келувчиларга, турмуш ўртоғи ёки рафиқаси Таиланд фуқароси бўлганларга, хорижлик талаба ва дипломатларга киришга рухсат берилган. 

Аэропортда коронавирусга тест топшириш Таиландга тез кириш талабларидан бири ҳисобланади. Бу ҳолатда агар хорижлик фуқаро соғ бўлса, у 14 кун карантинда ўтказишига тўғри келмайди. Худди шундай жараён кузда Таиландга келиши кутилаётган сайёҳларга қўлланади. 

Таиландга пандемия сабабли жорий йилда халқаро авиаалоқа кенгайтирилгач ва сайёҳлар киришига русхат берилгандан кейин 8 млнгача хорижлик келиши кутилмоқда. Таиланд туризм кенгашининг баҳолашича, бу 2019 йилга нисбатан 80 фоизга камроқни ташкил қилади. Экспертларнинг таъкидлашича, Таиланд сайёҳлик тармоғи 2021 йилдагина аввалги даражада тикланади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top