16:26 / 06.07.2020
22053

Кремль Украина қўмондонининг Россия билан урушга тайёргарлик тўғрисидаги гапларига жавоб қайтарди

Украина ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Алексей Неижпапанинг таъкидлашича, “Украина Қримни қайтариб олади ва Россия билан урушга тайёрланмоқда”.  

Фото: Сергей Гунеев / РИА Новости

 Кремль Украина ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Алексей Неижпапанинг мамлакат флоти Россия билан кенг қамровли жанговар ҳаракатларга тайёргарлик кўраётгани тўғрисидаги гапларини аҳмоқлик деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

«Бу мутлақ аҳмоқлик, бу Украинада Россияга қарши жазавани сунъий равишда ошириш», — деди у.

Песков бундай иддаолар Украина жануби-шарқида вазият яхшиланишига ёрдам бермаслигини қўшимча қилди.

Аввалроқ Украина ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Алексей Неижпапа мамлакат флоти Россия билан кенг қамровли жанговар ҳаракатларга тайёргарлик кўраётганини айтганди. Бош қўмондоннинг таъкидлашича, “Украина Қримни қайтариб олади ва Россия билан урушга тайёрланмоқда”.  

“Йўқотишлар кўп бўлади — жангчиларимиз ва фуқароларимиз орасидан”, - деган Неижпапа.

 

Top