23:46 / 07.07.2020
23025

ЖССТ коронавирус пандемияси ҳали энг юқори нуқтасига чиқмаганлигини  маълум қилди

Бутун дунёда коронавирус юқтирганлар сони 11 млн 844 мингдан ошган, 543,5 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Тедрос Гебрейесус / Фото: Salvatore di Nolfi/EPA

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда коронавирус тарқалиш суръати тезлашганини маълум қилди.

"Суръат тезлашмоқда ва биз пандемия чўққисига етиб келмаганимиз аниқ", — деди у.

Ўтган дам олиш кунлари дунё бўйича COVID-19 юқтириш бўйича 400 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган.

Охирги маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирус юқтирганлар сони 11 млн 844 мингдан ошган, 543,5 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top