21:25 / 13.07.2020
4824

Косовонинг ҳарбий жиноятларда айбланган президенти тергов бериш учун Ҳаагага келди

24 июнь куни Косоводаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш бўйича Ҳаага трибуналида Тачи юзта қотилликда ҳамда кўплаб қийноқлар, одам ўғирлаш ва таъқибларда гумон қилинаётгани айтилганди. 

Фото: Eva Plevier / Reuters

Қисман тан олинган Косово Республикаси президенти Ҳошим Тачи тергов бериш учун Ҳаагага келди: у ҳарбий жиноятлар ва мустақиллик учун уруш вақтида инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Терговчилар билан суҳбат бошлашдан олдин у журналистларга қисқа интервью берди.

«Ҳеч ким тарихни қайтадан ёзолмайди... Бу сен озодлик учун тўлайдиган баҳо», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда агентлик.

24 июнь куни Косоводаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш бўйича Ҳаага трибуналида Тачи юзта қотилликда ҳамда кўплаб қийноқлар, одам ўғирлаш ва таъқибларда гумон қилинаётгани айтилганди. 

Ҳошим Тачи – Сербиядан мустақил бўлиш учун курашган Косово озодлик армияси асосчиси. У 2016 йил бошида республика президенти бўлган. 1998-1999 йиллардаги уруш ҳаракатлари натижасида собиқ Югославия ҳудудида 10 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Top