Жаҳон | 08:20 / 02.01.2024
5096
2 дақиқада ўқилади

Косово фуқаролари энди Шенгенга визасиз бориши мумкин

Косоварлар учун Шенген зонасига киришда визасиз режим кучга кирди. Энди улар унга киритилган мамлакатларда 90 кунгача визасиз қолиши мумкин.

Фото: AFP/Scanpix/LETA

1 январ, душанба куни ярим тундан бошлаб Косово фуқаролари Шенген мамлакатларига визасиз саёҳат қилиш имкониятига эга бўлди. 2024 йилнинг биринчи кунидан кучга кирган қоидага кўра, косоварлар Шенген ҳудудида 90 кунгача визасиз қолиши мумкин.

Европа Иттифоқининг Приштинадаги элчиси Томаш Шуног бу янгиликни «муҳим босқич» деб атади. Унинг сўзларига кўра, Ғарбий Болқон мамлакатининг асосан ёшлари учун бу «Европани кашф этишга таклиф» бўлди, деб хабар беради KNA агентлиги.

Приштина халқаро аэропортида бўлиб ўтган тантанали маросимда Косово бош вазири Албин Курти ўз ватандошларини янги ҳуқуққа эга бўлгани билан табриклади ва бу билан косоварлар қадр-қиммат қозонганини айтди. Курти, маҳаллий матбуотга кўра, ҳукумат ҳомийлигидаги Венага сафар қилишда ғолиб чиққан 50 нафар Косово фуқаролари гуруҳи билан хайрлашди. 

Брюссел Косово учун визасиз шартлар 2018 йилдаёқ бажарилди деб ҳисоблаган

2018 йилда Европа комиссияси Косово Шенген зонасига визасиз кириш учун барча шартларни бажарган деб ҳисоблаган эди. Бироқ, кейин қоидаларнинг кучга киришига мигрантлар янги тўлқинидан ташвишланган Франция ва Нидерландия тўсқинлик қилди. 

Кипр, Греция, Руминия, Словакия ва Испания ҳам енгилликка қарши чиқди. Бу Европа Иттифоқи давлатлари Косово мустақиллигини тан олмайди, бу ҳам Болқон давлатининг ЕИга киришига жиддий тўсиқдир. 

Мавзуга оид