18:33 / 13.07.2020
20558

Turkish Airlines августдан Тошкентга авиапарвозларни тиклашни режалаштирмоқда

Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси август ойи учун парвозлар режасини эълон қилди.

Фото: Anadolu Agency

Туркия авиакомпанияси коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли март ойида тўхтатилган халқаро рейсларни тикламоқда.

Turkish Airlines 1 августдан Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, ЖАР ва БААга авиапарвозларни йўлга қўйишни режалаштирган.

«Сизларга саёҳат қилиш учун имкониятлар таклиф этишдан хурсандмиз, зеро бу даврда сафарларни режалаштириш нақадар қийинлигини биламиз»,- дейилади авиакомпания хабарида.

Авиакомпания шунингдек, 21 мартдан 31 августгача бўлган чипталар санасида ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Turkish Airlines 1 августдан хусусан, Шероз ва Табриз (Эрон), Бағдод, Арбил ва Сулаймония (Ироқ), Кувайт, Абу-Даби ва Дубай (БАА), Ар-Риёд, Даммом ва Жидда (Саудия Арабистони), Мумбай ва Нью-Дели (Ҳиндистон), Бишкек (Қирғизистон), Тошкент (Ўзбекистон), Константин ва Вахран (Жазоир), Александрия, Хургада ва Шарм ал-Шайх (Миср), Тунис, Дуала ва Яунде (Камерун), Найроби (Кения), Акра (Гана), Кейптаун ва Йоханнесбург (ЖАР), Дор-ус-Салом ва Занзибарга (Танзания) парвозларни тиклашни режалаштирган.

Аввалроқ Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хорижий давлатлар авиация маъмуриятларига Ўзбекистон Республикасига авиакомпанияларнинг мунтазам парвозларни амалга оширишга ҳали рухсат берилмаганлиги тўғрисида ноталар юборилганини маълум қилганди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top