Turkish Airlines тизимдаги носозлик туфайли Ўзбекистонга бир қанча рейсларни бекор қилди
Йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш ва чипталарни расмийлаштириш билан боғлиқ муаммолар йирик авиакомпания ишини тўхтатиб қўйди.
Turkish Airlines инфратузилмасида, жумладан, чипталарни сотиш ва банд қилиш тизимида носозлик юз берди. Компаниянинг огоҳлантиришича, веб-сайт, мобил илова ва баъзи тармоқлар ишида узилишлар бўлиши мумкин.
Тизимдаги носозликлар туфайли Turkish Airlines Истанбулдан бир қанча парвозларни бекор қилди. Авиакомпания барча йўловчиларга турар жой харажатлари, тўловларни қайтариш ва бошқа «эҳтимолий ҳаражатларни» қоплашга ваъда бермоқда, деб ёзди Anadolu агентлиги.
Тизимдаги носозлик Истанбул аэропорти иш фаолиятида узилишларни юзага келтирган, жумладан, йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш ва чипталарни расмийлаштириш билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлган. Аэропортнинг онлайн бортига кўра, ички рейслар оммавий равишда бекор қилинмоқда. Шунингдек, 1 ноябр оқшомида Turkish Airlines халқаро рейслари, жумладан, Мумбай, Подгорица, Будапешт, Белград ва Афинага қатновлари бекор қилган.
Turkish Airlines тизимлари билан боғлиқ муаммолар бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилган.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, Turkish Airlines авиакомпаниясининг 1-2 ноябр кунларига мўлжалланган бир қанча рейслари бекор қилинган.
Жумладан, 1 ноябр куни THY-4331 Тошкент – Истанбул, THY-370 Истанбул – Тошкент, THY-364 Истанбул – Тошкент, 2 ноябр куни THY-371 Тошкент – Истанбул, THY-365 Тошкент – Истанбул рейслари бекор қилинган.
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
00:48 / 23.11.2024
Turkish Airlines 23 ноябрга режалаштирилган қатор парвозларини бекор қилди
20:03 / 18.11.2024
Европанинг энг гавжум аэропорти номи эълон қилинди
13:10 / 01.11.2024