08:33 / 27.07.2020
7254

Тошкент вилоятида автомашинани эгасининг кўз ўнгида олиб қочиб кетган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 14 июль куни соат 20:30да муқаддам транспорт воситасини олиб қочиш жиноятини содир этган хавфли рецидивист 28 ёшли О.О. маст ҳолда Чирчиқ шаҳар 4-кичик ноҳия 20-уйнинг ён томонида эшиклари очиқ ҳолатда турган, ўзига олдиндан таниш бўлган 20 ёшли С.У.га тегишли Spark русумли автомашинанинг ҳайдовчи ўриндиғига ўтирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у автоулов эгаси С.У.нинг кўз ўнгида машинани талончилик йўли билан очиқдан-очиқ олиб қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида О.О. олиб қочилган Spark русумли автомашинани Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳудудида бошқариб юрган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари натижасига кўра, О.О.га нисбатан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судига юборилган.

Top