11:00 / 29.07.2020
13745
Реклама

«AKFA Build»: газобетон блоклар ишлаб чиқариш линияси ишга туширилиши 2021 йилга режалаштирилган

Бугунги кунда қурилиш бозори тезлик билан кенгайиб бормоқда: замонавий талабларга жавоб берадиган маҳсулотларга эҳтиёж сезадиган қурилиш компаниялари сони ортиб бормоқда.

Қурилиш маҳсулотлари бозори таҳлил қилинганидан ва энергия тежайдиган қурилиш қисмларига талаб катта эканлигидан сўнг AKFA компаниялар гуруҳи импорт ўрнини босадиган газобетон блоклар ишлаб чиқарадиган заводни ишга туширишга қарор қилди.

Газобетон – бу замонавий қурилиш материали, газланган бетоннинг бир тури, яъни сферик, ёпиқ, аммо диаметри 1-3 мм бўлган бирлаштирувчи, бутун ҳажм бўйлаб тенг равишда тақсимланадиган сунъий тош. Якуний ишлов бериш технологиясига кўра, газланган бетон «автоклавланган» газобетон ва «автоклавсиз» га бўлинади.

Автоклавланган газобетоннинг хусусиятлари ҳақида гапирганда, унинг қуйидаги хусусиятларига эътибор қаратиш лозим.

  • ёнғинга чидамлилик;
  • иссиқлик изоляцияси;
  • совуққа чидамлилиги;
  • овоз изоляцияси;
  • экологик тоза;
  • буғ ўтказмаслиги;
  • кўп йил хизмат қилиши;
  • чидамлилик.

Бундан ташқари, газланган бетон блоклар одатий ғиштларга қараганда енгилроқ, бу сизга зарур пойдевор ишларининг харажатларини камайтириш ва қурилиш ишлари тезлигини анъанавий ғишт қурилишига нисбатан 40% га оширишга имкон беради. Тайёр бинонинг иссиқлик йўқолиши оддий ғиштдан қилинган бино билан солиштирганда 3 баравар кам бўлади.

Кўрсатилган хусусиятлар газобетонни амалий қурилиш материалига айлантиради, айниқса Ўзбекистоннинг иқлим шароитида.

Бундан ташқари, газобетонли буюмлар ишлаб чиқаришда газ истеъмоли 8 баравар камаяди ва газобетонли буюмлардан қурилган биноларда энергия сарфини беш баравар камайтириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан газобетон блоклар ишлаб чиқаришни 7 баравар ошириш топширилган эди.

AKFA компаниялар гуруҳи бир қатор хорижий етказиб берувчиларнинг таклифларини батафсил ўрганиб чиқдилар ва қатор музокаралар ўтказдилар. Натижада «Masa GmbH» (Германия) компанияси билан газобетон блокларни ишлаб чиқариш учун ва технологик жиҳозларни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилди.

«Masa GmbH» компанияси силикат ғиштлари, газобетон блоклар, майда бетон буюмлар ва бошқа қурилиш материалларини саноат ишлаб чиқариш учун замонавий жиҳозларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ишлаб чиқарилган ускуналар бенуқсон сифати, самарадорлиги ва инвестицияларнинг тезкорлиги билан ажралиб туради. «Masa GmbH» шунингдек, ускуналарни ўрнатиш соҳасида кўп йиллик тажрибага эга, бу бизга замонавий қурилиш бизнесида қўлланиладиган жаҳон саноат стандартларига мувофиқ юқори сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этишни кафолатлаш имконини беради.

Асосий таъминотчи сифатида «Masa» лойиҳада иштирок этадиган барча етказиб берувчиларнинг ишларини мувофиқлаштиради.

Автоклавланган газобетон блокларни ишлаб чиқариш учун автоматлаштирилган «Masa» линияси билан жиҳозланган янги завод Тошкент вилоятида 30.000 м2 дан ортиқ майдонда жойлашган бўлади.

Ишлаб чиқариш жараёнига хорижий мамлакатларнинг тажрибали мутахассислари жалб қилинади, AKFA компаниялар гуруҳи ҳам ишлаб чиқариш, логистика, менежмент, маркетинг ва маҳсулот сотиш соҳаларида 90та янги иш ўринлари ташкил қулишни режалаштирмоқда. Газобетон блокларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашёнинг 97 фоиздан ортиғи маҳаллий харид қилинади.

Юқори самарали технологик линия, ноёб хом ашё базаси ва қулай географик жойлашуви AKFA компаниялар гуруҳига нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ҳам қурилиш саноатининг ишончли етказиб берувчиси бўлишига имкон беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top