17:24 / 29.07.2020
7841

Тожикистоннинг ташқи қарзи 170 млн долларга ошди. Энг катта қарз – Хитой "Эксимбанк"идан  

Мамлакат Жаҳон банкидан 338,5 млн доллар, Осиё тараққиёт банкидан 287,3 млн доллар, Ислом тараққиёт банкидан 131,9 млн доллар қарз ҳамда евробондлар бўйича қарз мажбуриятлари миқдори 500 млн долларга тенг.

Тожикистоннинг ташқи қарзи 1 июль ҳолатига қарийб 3,1 млрд долларни ташкил этди. Олти ой давомида мамлакатнинг ташқи қарзи миқдори 170,9 миллион долларга ошди. Бу ҳақда Тожикистон молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода маълум қилди.  

Тожикистоннинг энг катта қарзи Хитойнинг "Эксимбанк"идан бўлиб, 1,1 млрд доллардан ортиқни ташкил этади.

Мамлакат шунингдек, Жаҳон банкидан 338,5 млн доллар, Осиё тараққиёт банкидан 287,3 млн доллар, Ислом тараққиёт банкидан 131,9 млн доллар қарз ҳамда евробондлар бўйича қарз мажбуриятлари миқдори 500 млн долларга тенг.

Молия вазирининг қўшимча қилишича, олти ой давомида 587,2 млн долларлик 16та янги кредит ва грант шартномалари имзоланган.   

Маълумот учун, 2020 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи 692 млн долларга ошиб, 25,1 миллиард долларга етган эди.

Top