21:06 / 30.07.2020
4592

АҚШ федерал комиссияси Трампнинг президентлик сайловларини кўчиришга ваколати йўқлигини билдирди

АҚШ президенти Дональд Трамп федерал сайловларни кўчириш ваколатига эга эмас. Бу ҳақда сайловлар бўйича АҚШ федерал комиссияси аъзоси Эллен Уайнтрауб маълум қилди.

У Трампнинг ноябрь ойида бўлиб ўтиши белгиланган президентлик сайловларини кечиктириш таклифига изоҳ берди.

"Йўқ, жаноб президент. Йўқ. Сизда сайловларни кўчиришга ваколат йўқ. Ва сайловларни кўчиришнинг ҳожати йўқ. Штатлар ва муниципал тузилмалар сиздан ва конгрессдан хавфсиз ва ҳимояланган сайловларни ташкил этишни сўраяпти. Сиз шу билан шуғуллансангиз бўлмайдими?" – деб ёзди Уайнтрауб твиттердаги саҳифасида.

Аввалроқ Дональд Трамп сайловчилар хавфсизлиги учун ана шундай таклиф билан чиққанди.

“Почта орқали овоз бериш билан 2020 йилги сайловлар тарихдаги энг ёмони бўлиб қолади. Бу АҚШ учун уятли сайлов бўлади. Сайловларни одамлар бемалол ва хавфсиз овоз бера оладиган давргача кўчириш керакдир?”, деб ёзганди у твиттердаги саҳифасида.

Top