11:00 / 30.07.2020
5022

Малайзиянинг Путра Бизнес мактаби МБА “Бизнес Бошқаруви Магистри” (МБА) мутахассислигига Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети билан ҳамкорликда ўқишга қабул қилиш бошланди

Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети билан ҳамкорликда фаолият бошланган Малайзиянинг Путра Бизнес Мактаби Master of Business Administration (MBA: General Management) ўқув дастури асосида талабаларни қабул қилиш жараёни бошланганлигини маълум қилади. 

Таълим Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетида Малайзиялик профессорлар томонидан барча фанлар (Инглиз тилида) олиб борилади. Ўқув дастури давомийлиги 18 ой (5 семестр). Соҳада фаолият олиб бораётган ходимлар учун кечки курслар ташкил этилади.

Малайзиянинг Путра Бизнес мактаби МБА дастури АҚШ нинг AACSB аккредитация агентлиги томонидан аккредитацияланган. Жаҳоннинг 5% дан кам бизнес мактаблари ушбу аккредитацияни олишга эришган, бу МБА дастури сифат даражасининг юқори эканлигини кафолатлайди. Таълимни муваффақиятли тамомлаган талабалар “Умумий бошқарув” мутахассислиги бўйича Путра Бизнес мактаби МБА магистри дипломини қўлга киритади.

Таълим учун умумий тўлов контракт қиймати 8000 АҚШ доллари, Ўзбекистон фуқароларига 20% имтиёз берилади, улар 6400 АҚШ доллари тўлайди. Тўлов Ўзбекистон миллий валютаси сўмда амалга оширилади (АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати, Марказий банк томонидан тўлов амалга оширилган кунда белгиланган курсда ҳисобланади).

Ўқув дастури 2020 йил сентябрь ойидан бошланади. Таълим инглиз тилида олиб борилади. Ўқишга кириш учун номзодлардан IELTS 6.0 ва ундан юқори, ва бакалавр дипломи талаб этилади (бакалавр босқичини хорижий университет филиалларида инглиз тилида ўқиганлар бундан мустасно). Биринчи ўқув йилида IELTS сертификати йўқ номзодлар ўқишни бошлагандан кейин 6 ой муддатда IELTS 6.0 сертификати олиб тақдим этиши талаб этилади.

Номзодларга Малайзиялик профессорлар томонидан 12 август куни синов дарси ташкил этилади.

Маълумотлар учун телефонлар: +998 99 8184424, +998 99 845 3748

E-mail: o.mukhitdinov@polito.uz; e76dilshod@gmail.com

Манзил: Тошкент ш., Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси 17-уй.

Масъул шахслар: Мавлянов Дилшод, Муҳитдинов Отабек.

Батафсил: polito.uz/2020/07/27

Реклама ҳуқуқи асосида

Top