13:40 / 17.08.2020
6434

7 ойда фуқаролар томонидан сотилган чет эл валютаси 2,5 млрд долларни ташкил этди

Бу кўрсаткич аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 50 фоизга ёки 842 млн. долларга ошди.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валютаси миқдори 2,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

Марказий банк хабарига кўра, бу кўрсаткич аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 50 фоизга ёки 842 млн. долларга ошди.

Қайд этилишича, жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган валюта ҳажми эса 2 млрд. долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробар ошди (2019 йилнинг мос даврида - 686 млн. долл.). 

Натижада, ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо (соф таклиф) 501 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 489 млн. долларга (ёки 49 фоизга) камайди. 

Top