17:20 / 20.08.2020
26806

Хитойнинг етакчи эпидемиологи Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасига баҳо берди

“Спутник V” деб номланган ушбу вакцина Н.Ф.Гамалея номидаги тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган. Вакцинага 20та давлат қизиқиш билдирган.

Фото: РИА Новости

 Хитойнинг етакчи эпидемиологи Чжун Наньшань Россиянинг COVID-19га қарши вакцинасига юқори баҳо берди, дейилади Россиянинг Пекиндаги элчихонаси баёнотида.

 "Чжун Наньшань Россиянинг аденовирус вакцинаси хавфсиз эканлигини таъкидлади ва унинг клиник тадқиқотлари муваффақиятли якунланишига умид билдирди", — дейилади баёнотда.

Шифокор шунингдек, Москвани 11 августда препарат рўйхатга  олингани билан қутлади.

“Спутник V” деб номланган ушбу вакцина Н.Ф.Гамалея номидаги тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган. Марказдан ташқари, вакцинани “Биннофарм” фармацевтика заводи ишлаб чиқаради.

Вакцинага 20та давлат қизиқиш билдирган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top