15:00 / 25.08.2020
11099
Реклама

Dream City Seoul Mun янги улкан савдо кўчмас мулки лойиҳасини намойиш этди

Соҳил бўйидаги Seoul Mun 22 000 м² очиқ осмон остидаги терассали савдо майдонларига эга.

20 август куни Dream City Development компанияси сотув офиси биносида янги, улкан ҳамда ўзгача лойиҳа – соҳил бўйидаги Seoul Mun'ни намойиш этди. Тадбир санитария-эпидемиология хавфсизлигининг барча тавсияларига мувофиқ ўтказилди.

Seoul Mun – корейс тилидан сўзма-сўз таржима қилинса «Сеул дарвозаси» маъносини англатади. Мазкур ўзгача лойиҳа пухта ўйланиб, дам олиш ва савдо кўчмас мулк майдонларини уйғунлаштирган. У Ўзбекистон ва Жанубий Корея дўстлиги ҳамда шериклигидан илҳомланиб Тошкент марказида Бўрижар каналининг соҳилида бунёд этилмоқда. Тошкент марказидаги «Сеул дарвозаси» икки мамлакатнинг энг яхши жиҳатлари, ўзаро боғлиқлигининг рамзи.

Dream City сотув офисида лойиҳанинг тақдимоти вақтида ва савдо бошлангач у Корея маданияти илҳомини ўзида мужассам этган «жонли» кўргазмага айланди.

Сотув офисига ташриф буюриб табиатни асраб-авайлаган ҳолда анъанавий биноларнинг меъморий асосларини сой билан уйғунлашганини кўришингиз мумкин. Ташриф буюрувчиларни киришда корейс анъанавий миллий либосларидаги қизлар кутиб олди ва меҳмонга таклиф қилди.

Намойиш зали марказида Seoul Mun лойиҳаси макети жойлашган. Бу ерда барча ташриф буюрувчилар қирғоқ панорамасининг кўринишини, сайр йўлаклари, савдо майдонлари қандай кўринишда бунёд этилиши ҳамда объектнинг қулай инфратузилмаси қандай бўлишини тасаввур қилишлари мумкин.

Dream City Development сотув бўлими директори ва унинг ўринбосари, стратегик ривожланиш бўйича менежерларни шахсан ўзлари маъруза қилиб йиғилган меҳмонларга ўзига хос концепция дунёдаги энг йирик тижорат кўчмас мулк мутахассислари: Knight Frank ва Cushman & Wakefield томонидан ишланганини маълум қилдилар.

Dream City компанияси барчани сотув офисига кечикмасдан ташриф буюришга ва Seoul Mun лойиҳаси ҳудудида энг катта бизнес имкониятларини кашф этишга таклиф қилади.

Сотув офиси дам олиш кунларисиз 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: www.seoulmun.uz

Telegram: www.t.me/dreamcityuz

Facebook: www.fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top