23:37 / 27.08.2020
15058

Украина ташқи ишлар вазирлиги Путиннинг Қримга ташрифи боис норозилик билдирди

Путин пайшанба куни Қримга келди ва "Таврида" трассасида Aurus автомобилида ҳаракатланиб автомобиллар қатновини очиб берди.

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев

Украина ташқи ишлар вазирлиги Россия президенти Владимир Путиннинг Қримга ташрифи сабабли норозилик нотаси йўллади. Бу ҳақда Украина ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

"Украина ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Украина билан келишилмаган навбатдаги ташрифи муносабати билан кескин норозилик билдиради", - дейилади мамлакат ТИВ сайтида.

Путин пайшанба куни Қримга келди ва "Таврида" трассасида Aurus автомобилида ҳаракатланиб автомобиллар қатновини очиб берди.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Москва Қрим билан боғлиқ ноталарни Киевга қайтариб юборишини айтган ва украиналик ҳамкасбларига "Қримнинг кимга тегишли эканлиги масаласи ёпилгани" учун "қоғозни тежаш"га чақирганди.

Қрим 2014 йил мартда ўтказилган референдумдан сўнг Россия таркибига қўшилган. Украина Қримни ўзига тегишли, аммо вақтинча босиб олинган ҳудуд деб ҳисоблайди.

Top