11:00 / 31.08.2020
5735
Реклама

Dream City Development компанияси кўп миллатли Ўзбекистон халқини ватанимиз Мустақиллигининг 29 йиллиги билан табриклайди!

Dream City Development компанияси раҳбарияти ва ходимлари ватандошларимизни давлатимизнинг асосий байрами – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этади ва ҳар бир оилага сиҳат-саломатлик, фаровонлик, улкан муваффақиятлар ва мамлакатимиз равнақи йўлидаги ишларига ютуқлар тилайди.

Қисқа муддат ичида давлатимиз мураккаб, аммо муваффақиятли шаклланиш ва мустақил тараққиёт йўлидан ўтишга муваффақ бўлди. Бу эса халқимизнинг букилмас қадди ва қатъияти, ҳар қандай тарихий босқичдаги иродаси, меҳнатсеварлиги ва инсонпарварлигидан далолат беради.

Ҳамжиҳатлик, фаровонлик, салоҳият ва изланишлар билан янги билимлар сари интилиш, мамлакатимиз тараққиётнинг юқори даражасига кўтарилиб, халқаро обрў-эътибор ва жаҳон сиёсий майдонида тан олинишига имкон беради.

Муҳтарам юртдошларимизнинг ҳар куни бахт ва қувончга тўлсин. Мақсад, орзулар рўёбини, режалари муваффақиятини тилаймиз. Ҳаётдаги ҳар қандай машаққат ва қийинчиликларни мардонавор енгиб, кучингизга куч қўшилиб келажакка бўлган ишончингиз ортсин.

Шунингдек, миллат саломатлиги ва фаровонлиги учун бир неча ой давомида ўзларини ва соғлиғини қурбон қилаётган шифокорлар, фавқулодда вазиятлар хизматчиларини ва кўнгиллиларни яна бир бор ёдга оламиз ва уларга миннатдорчилик билдирамиз.

Буюк Ватанимиз ва унинг халқига тинчлик, осойишталик ва мусаффо осмон ҳамроҳ бўлсин!

Dream City Development компанияси.

Сайт: www.dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top