01:10 / 06.09.2020
4660

Михаэл Шумахернинг ўғли «Формула-2» мавсумидаги биринчи ғалабасини қўлга киритди

Фото: Twitter/FIA_F2

«Формула-2» (жаҳон автоспортининг иккинчи дивизиони) чемпионати саккизинчи босқичининг биринчи пойгаси Prema Racing жамоаси пойгачиси Мик Шумахернинг ғалабаси билан якунланди.

«Формула-1» бўйича етти карра жаҳон чемпиони Михаэл Шумахернинг ўғли Мик учун бу мавсумдаги биринчи ва «Формула-2»даги иккинчи ғалаба бўлди. У ўтган мавсумда Венгриядаги «Хунгароринг» автодромидаги пойгада ғалабага эришганди.

Маррага иккинчи бўлиб италиялик Лука Гьотто (Hitech GP), учинчи ўринда эса даниялик Кристиан Лундгор (ART) етиб келди.

Чемпионатнинг саккизинчи босқичи доирасидаги иккинчи пойга 6 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Михаэл Шумахернинг ўзи 2013 йилда Франция Альпларида чанғи учиш вақтида бошидан жароҳат олган. Спортчи ярим йил давомида сунъий комада бўлган ва ҳанузгача даволанади.

2019 йил кузида Шумахер Париждаги шифохонага яширинча келтирилгани маълум қилинган.

Top