Спорт | 22:49 / 31.08.2019
7363
1 дақиқада ўқилади

«Формула-2» пойгасида франциялик 23 ёшли пойгачи ҳалок бўлди

BWT Arden жамоасининг франциялик 23 ёшли пойгачиси Антуан Юбер Бельгияда бўлиб ўтаётган «Формула-2» пойгаларининг тўққизинчи босқичида ҳалокатга учраб ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) матбутот хизмати хабар берди.

Юбер бурилишдан чиқаётиб болид устидан бошқарувни йўқотган ва тўсиққа урилган. Унинг ортидан келаётган америкалик пойгачи Хуан Мануэль Корреа (Sauber Junior Team) катта тезликда Юбернинг машинасига келиб урилган. 

Оқибатда франциялик пойгачининг болиди иккига бўлиниб кетган. Пойгачилар зудлик билан касалхонага етказилган.

Юбер олган жароҳатлари оқибатида вафот этган, Корреа эса унчалик оғир бўлмаган жароҳат билан касалхонага ётқизилган.

Мавзуга оид