08:51 / 10.09.2020
5235

Марғилонда 35 000 000 сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Марғилон шаҳри "Ипак йўли" МФЙ ҳудудида яшовчи А.А. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.

У 4 сентябрь куни соат 13:00ларда номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги шкафидан умумий нархи 35 000 000 сўмлик аёллар тилла-тақинчоқлари ва 150 000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.М. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

“Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз”, - дейилади маълумотда.

Top