Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марғилонда ҳунармандчилик, тадбиркорлик ва дизайн бўйича UNESCO тренинги бошланди
Тренинг 30 мартдан 8 апрелгача бўлиб ўтади. UNESCO бу орқали ҳунармандчилик соҳасида тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантиришга кўмаклашмоқчи.
UNESCO 30 мартдан 8 апрелгача Марғилонда анъанавий ҳунармандчилик, тадбиркорлик ва дизайн бўйича миллий тренинг ўтказади. Бу ҳақда UNESCO'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Kun.uz'га маълум қилди.
Ушбу тренинг Фарғона вилояти ҳокимлиги кўмагида ҳамда “Ҳунарманд” ҳунармандчилик ва халқ рассомлари уюшмаси, Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази билан яқин ҳамкорликда UNESCO томонидан ташкил этилмоқда.
“Тренинг Ўзбекистон номоддий маданий меросини асраш ва тарғиб қилиш ҳамда ижодкорликни ривожлантиришга қаратилган. Бундан ташқари, тренинг Ўзбекистонда ҳунармандчилик сифати ва дизайнини яхшилаш орқали анъанавий ҳунармандчиликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради”, – дейилади ташкилот хабарида.

Маълум қилинишича, тренинг Европа Иттифоқи ва UNESCO'нинг “Афғонистон, Марказий Осиё ва Эрондаги Ипак йўли мероси йўлаклари – Европа маданий мерос йилининг халқаро ўлчови” лойиҳаси доирасида ташкил этилади.
Дастур назарий машғулотлардан иборат бўлиб, Ўзбекистонда анъанавий ҳунармандчиликнинг тарихий ривожланиши ва замонавий тенденциялари ҳақида кенг тушунча беради, шунингдек, анъанавий каштачилик, этно дизайн ва читгарлик бўйича амалий машғулотларни ўз ичига олади. Тренингнинг энг муҳим қисми маданият, хусусан, ҳунармандчилик соҳасида тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантиришга қаратилади.

Ушбу тренинг Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан бўлган 60 нафар иштирокчи учун Ўзбекистоннинг таниқли эксперт, уста ва дизайнерлари томонидан ўтказилади.
Асосий мақсад – анъанавий маданият ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида барқарор даромад олиш ва иш ўринларини яратиш орқали маҳаллий ҳамжамиятлар, жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг турмуш даражасини оширишдир. Хусусан, ушбу тренинг янги бизнеслар ташкил этилишига, самарадорликнинг ошишига ва мамлакатда умумий иқтисодий ўсиш ва барқарор ривожланишга ҳисса қўша оладиган бандлик имкониятларини яхшилашга ёрдам беришга йўналтирилган.
Мавзуга оид
22:05 / 27.04.2026
Президент Марғилондаги “Бурҳониддин Марғиноний” туризм мажмуаси билан танишди
16:25 / 17.01.2026
Марғилонда тергов бошлиғи 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У айбсиз одамни қаматиб бериш учун 18 минг доллар сўраган
11:46 / 28.10.2025
Тошкентда наққошлик санъати маркази очилди
13:40 / 27.09.2025