15:17 / 15.09.2020
12841

Евроиттифоқ Лукашенкони Беларуснинг қонуний президенти деб ҳисобламаслигини маълум қилди

Европа Иттифоқи парламенти депутатлари 17 август куни ўтказилган мажлисда Александр Лукашенкони персона нон грата деб эълон қилганди

Фото: belta.by

Евроиттифоқ Александр Лукашенкони Беларуснинг қонуний президенти деб ҳисобламайди. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель маълум қилди.

"Биз 9 августдаги сайловларни сохталаштирилган деб ҳисоблаймиз. Биз Лукашенкони Беларуснинг қонуний президенти деб тан олмаймиз", - деди у.

Европа Иттифоқи парламенти депутатлари 17 август куни ўтказилган мажлисда Александр Лукашенкони персона нон грата деб эълон қилганди.

 9 август куни Беларусда бўлиб ўтган президент сайловида расмий маълумотларга кўра, амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко 80 фоиздан ортиқ, мухолифат етакчиси Светлана Тихановская эса 10 фоиздан ортиқ овоз тўплаган.

Сайлов натижалари эълон қилинганидан буён мамлакатда норозилик намойишлари давом этмоқда.

 

Мавзу
Беларус-2020
2020 йилнинг 9 августида Беларусда президентлик сайловлари ўтказилади. 26 йилдан буён мамлакатни бошқараётган Лукашенко бу сафар ҳам номзодини қўйган.
Барчаси
Top