11:42 / 17.09.2020
8555

Андижондаги бозорда келиб чиққан жанжал оғир шикаст етказиш билан якунланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 2 сентябрь куни соат 12:00да 37 ёшли Б.Т. шаръий турмуш ўртоғи Н.Ў.ни рашк қилганлиги сабабли, Андижон шаҳар Ёрбоши МФЙда жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида 31 ёшли Х.Х. билан ўзаро жанжаллашган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Б.Т. жанжал вақтида ёғочга қотирилган ўткир тиғли жисм билан Х.Х.ни бир маротаба уриб, унга ҳаёт учун “оғир” бўлган тан жароҳати етказган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top