17:33 / 22.09.2020
4731

Huawei Uzbekistan: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Huawei ечимлари асосида “Рақамли Тошкент”ни яратиш имкониятларини ўрганмоқда

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Сардор Aбдуллаев бошчилигидаги пойтахт ҳокимлиги делегацияси Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги инновацион ва интеграцион ечимлари марказига ташриф буюрди.

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йилида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳоли турмушининг сифатини барқарор тарзда ошириш, шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун қулай шароитлар яратиш ва “рақамли иқтисодиёт”ни ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан “Рақамли Тошкент” мажмуавий дастури тасдиқланган бўлиб, уни амалга ошириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида рақамли ривожланиш Департаменти ташкил қилинган.

Пойтахтни рақамлаштиришга оид мажмуавий дастур ижросида давлат органлари ва аҳоли орасидаги мулоқотни тезлаштириш ва енгиллаштиришга қодир бўлган рақамли технологиялар ва инновацион ечимларнинг қўлланиши кўзда тутилган. Пойтахтнинг рақамли трансформацияси бўйича энг замонавий ва самарали ечимлар билан танишиш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий қилиш масалалари бўйича ўринбосари Сардор Aбдуллаев бошчилигидаги пойтахт ҳокимлиги делегацияси Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги инновацион ва интеграцион ечимлари марказига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар йўл ҳаракатини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан бошқарилишига оид муаммоларни бартараф этиш, ҳаракат назорати ва бошқарувини таъминлаш, шунингдек, тиғиз пайтда йўллардаги тирбандликни камайтиришга қодир шаҳардаги хавфсиз ва интеллектуал ҳаракат учун мўлжалланган ечимлар билан танишишди. Ечимнинг демо-версияси мисолида кўплаб алгоритмларга эга бўлган ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя етилишини таъминлаш учун бир қатор қоидабузарликларни қайд қила оладиган булутли қурилмаларни қўллаш ҳисобига шаҳар йўлларида қоидабузарликлар содир этилишини қисқартириш имконияти ўрганиб чиқилди.

Шу билан бирга, ташриф давомида Шенчжен шаҳрининг битта туманидаги интеллектуал бошқарув мисолида шаҳар бошқармасига ҳар хил идора ва давлат ташкилотларидан узатиладиган катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилишга оид имкониятлар намойиш қилинди.

Кўргазма мажмуасига ташриф якунлангач, ҳокимлик вакиллари Huawei Uzbekistan раҳбарияти билан музокара ўтказиб, аввал жорий этилган тизимларни инобатга олган ҳолда, шаҳар бошқарувига доир интеллектуал тизимларни истиқболда татбиқ этишнинг энг мақбул вариантларини муҳокама қилдилар.

Huawei Uzbekistan компанияси Матбуот хизмати

Top