13:23 / 23.09.2020
31673

Ўзбекистон фуқаролари араб мамлакатларидаги маиший соҳа ишларига жалб қилиниши мумкин

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди.

Фото: AFP

Бугунги кунда мамлакат фуқароларининг чет элда бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадини ошириш мақсадида хорижий давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан музокаралар олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Музокаралар натижасида турли хорижий давлатларнинг, шу жумладан Саудия Арабистони бандлик агентликлари ва салоҳиятли иш берувчилари Ўзбекистон меҳнат ресурсларига қизиқиш билдирмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, мамлакатнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси, Alhejazgroup рекрутинг компанияси вакиллари иштирок этган учрашувда икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш, хусусан, Ўзбекистондаги меҳнат бозорини ўрганиш орқали фуқароларни Саудия Арабистони орқали араб мамлакатларидаги ҳайдовчилик ва шу каби маиший соҳаларга ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Видеоалоқа шаклида ўтказилган учрашувда араб мамлакатлари ҳудудида Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилишнинг талаблари, ҳуқуқий ҳимоя ва меҳнат шароитлари ҳақида фикр алмашилди, дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарида.

Top