13:04 / 29.09.2020
9799

А Серия клуби Элдор Шомуродов учун 8 миллион евро таклиф қилишга тайёр

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда SportItalia журналисти ва инсайдер Жанлуиджи Лонгари хабар бермоқда.

Фото : KUN.UZ

Манбанинг твиттердаги саҳифасида ёзишича, Италиянинг «Женоа» клуби «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Генуя клуби Ўзбекистон миллий жамоасининг 25 ёшли ҳужумчиси учун 8 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Маълумот учун, Шомуродов 2017 йилдан буён ростовликлар сафида тўп сурмоқда. Футболчининг шартномаси 2024 йилга қадар белгиланган. Transfermarkt портали ҳужумчининг трансфер баҳосини 6,5 миллион еврога баҳолаган.

Элдор Шомуродов ўтган мавсумда Россия Премьер-лигасида 11та гол уриб, тўпурарлар қаторидан жой олганди. Жорий мавсумда у 9 ўйинда битта гол муаллифига айланган.

Top