16:25 / 03.10.2020
6133

«Ўзбекнефтгаз»: «Учқир» мажмуасида йилига 1,5 млрд куб метр газни олтингугурт бирикмаларидан тозаловчи қурилманинг 6-навбати ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 9 мартдаги «2017–2021 йилларда углеводород хомашёсини қазиб олишни ошириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори доирасида, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси «Учқир» газни олтингугуртли бирикмаларидан тозалаш мажмуасида йилига 1,5 млрд куб метр табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қувватига эга, Амин ёрдамида газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 6-навбати ишга туширилди.

«Учқир» газни олтингугуртдан тозалаш комплексининг 3 та қуввати жами 1,5 млрд куб метр бўлган Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмалари 1, 2, 3-технологик тармоқлари билан ишга туширилган эди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида истиқболли конларни очилиши ва табиий газ қазиб чиқариш ҳажмлари ошиб бориши сабабли, 2011–2013 йилларда ҳар бирининг қуввати 1,5 млрд куб метр газни қайта ишлашга мўлжалланган 4- ва 5-навбатлар ишга туширилди.

Комплексда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Дояхотин», «Учқир», «Кўлбешкак», «Ҳожиқазғон», «Саватли», «Қумли», «Тойлоқ» конларидан қазиб олинаётган табиий газ олтингугурт бирикмаларидан тозаланиб «Ўзтрансгаз» АЖ магистрал газ қувурларига узатилади.

Бугунги кунда 1-, 3-навбатлар ўз ишлаш муддатларини ўтаб бўлгани сабабли, табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалашда муаммолар юзага келаётган эди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида табиий газни «Ўзтрансгаз» АЖ магистрал газ қувурларига узатишда газнинг сифат кўрсаткичларини давлат стандартлари мослиги ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида ушбу мавжуд 1, 2, 3-қурилмалар ўрнига замонавий технологияларни жалб қилган ҳолда 6-навбати қуриб ишга туширилди.

Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 6-навбати ишга туширилиши билан қайта ишланаётган табиий газнинг сифат кўрсаткичи олтингугурт бўйича O‘zDst 948:2016 давлат стандарти талаблари даражасида бўлиши таъминланади.

Табиий газни нордон газлар (H2S, CO2)дан тозалаш технологик жараёнлари 30-40 фоиз МДЭА (метилдиэтаноламин) эритмаси ёрдамида абсорбция усулида олиб борилади.

Газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 6-навбати «UZLITI ENGINEERING» МЧЖ ҚК лойиҳаси асосида, бош пудратчи «Enter Engineering PTE Ltd» томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди.

Маълумот учун: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси «Учқир» газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш мажмуаси Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, бугунги кунда ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш мақсадида комплексда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, йил бошидан қуввати йилига 5,0 млрд куб метр табиий газ босимини ошириш ва ҳайдаб бериш қувватига эга «Учқир» сиқув компрессор станцияси, Газни қуритиш қурилмаси ҳамда йиллик қуввати 80 минг тонна бўлган Газдан пропан-бутан арлашмаси ажратиб олиш қурилмалари қурилиш ишлари бажарилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Top