08:03 / 06.10.2020
4308

Қозоғистон авиакомпанияси Ақтау – Урганч – Ақтау йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишга рухсат олди

Қозоғистоннинг SCAТ авиакомпанияси Ақтау – Урганч - Ақтау йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишга рухсат олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 августдан  бошлаб  Урганч аэропортида жорий қилинган "Очиқ осмон" режими асосида “Ўзавиация” агентлиги SCAТ авиакомпаниясига 2020 йил 2 октябрда Ақтау – Урганч – Ақтау йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсатнома берди.

Бундан олдин, жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб арабларнинг Air Arabia лоукостери Тошкентга тўғридан тўғри рейсни йўлга қўйиши маълум бўлганди.

Компания сайтида хабар қилинишича, «Шаржа-Тошкент» йўналиши бўйича биринчи рейс 4 ноябрь куни амалга оширилади. Кейинчалик рейслар чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Чипта нархи - 200 АҚШ долларидан 246 АҚШ долларигача. 

Top