21:36 / 12.10.2020
16356

Ўртоқлик ўйини. Сергеевнинг дубли Ўзбекистонга БАА миллий жамоаси устидан ғалаба келтирди

Ўзбекистон миллий жамоаси Дубайда ўтган ўртоқлик учрашувида Бирлашган Араб Амирликлари миллий жамоасига қарши майдонга тушди.

Фото: ЎФА

Сафардаги ўйинга етакчи футболчимиз Элдор Шомуродов бора олмагани сабабли бош мураббий Вадим Абрамов ҳужум чизиғида дастлабки дақиқалардан Игорь Сергеевга ишонч билдирди. Ўз навбатида «Пахтакор» форварди ишончни оқлаб 48-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 87-дақиқада жарима майдони ташқарисидан кучли зарбаси билан фарқни иккитага оширди – 0:2.

Ўйиннинг 90+1-дақиқасига келиб мезбонлар ҳужумчиси Себастьян Тальябуэ 11 метрлик жарима зарбасидан фарқни биттага қисқартирди – 1:2. Якунда Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик ўйинида БААни мағлуб этиб, Тошкентга ғалаба билан қайтадиган бўлди.

12 октябрь (душанба)
Халқаро ўртоқлик учрашуви.
БАА – Ўзбекистон - 1:2

Бош ҳакам: Али Абдулнаби (Баҳрайн)
Дубай. «Ал Рашид» стадиони.
Голлар: Себастьян Тальябуэ 90+1 пен. - Игорь Сергеев 48, 87
БАА: Холид Исса, Фарис Жума (Исмоил Аҳмад, 75), Муҳаммад Марзуқ, Абдулазиз Ҳайкал, Юсуф Жобир (Салим Рашид, 59), Ҳамис Исмоил, Аҳмад Барман (Муҳаммад Ал Аттос, 58), Иброҳим Халил (Холид Бавазир, 25), Халфан Муборак (Ғариб Абдуллоҳ, 67), Себастьян Тальябуэ, Фабио де Лима (Ҳамдам, 81)
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Исломжон Қобилов, Игорь Голбан, Иброҳимхалил Йўлдошев, Мурод Холмуҳаммедов (Фаррух Сайфиев, 73), Одил Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Отабек Шукуров (Акмал Мозговой, 90), Азизбек Турғунбоев (Достонбек Ҳамдамов, 53), Ҳожимат Эркинов (Жалолиддин Машарипов, 61), Игорь Сергеев (Шаҳзодбек Убайдуллаев, 88).

Top