08:27 / 16.10.2020
6297
Реклама

Boulevard бизнес-маркази: офис ва тижорат жойлари учун замонавий ва қулай ечимлар

Dream City компанияси сизни тижорат кўчмас мулки соҳасида халқаро стандартларга жавоб берадиган макон эгасига айланиб, пойтахтдаги муваффақиятли ишбилармонлик муҳитига шўнғишга таклиф қилади. Boulevard Business Center – бу тадбиркорликнинг турли шакллари ва соҳалари учун замонавий ва қулай ечим.

Лойиҳа Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида жойлашган умумий майдони 4000 квадрат метр бўлган икки қаватли бино. Объектнинг футуристик меъморлиги унинг бизнес имиджини билдириб, тўғри геометрик шакл тезкорлик ва динамикага ишора қилади.

Бизнес марказининг биринчи қавати бизнеснинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланган. Тижорат бинолари учун 111 дан 205 квадрат метргача бўлган 14 та вариант тақдим этилади. Уларнинг ҳар бири панорамали витрина ойнали ва кўчадан алоҳида кириш жойи мавжуд.

Ушбу жой замонавий бутик, кўргазма зали, савдо дўкони, қаҳвахона, ресторан ва бошқа кўп масканларни очиш учун жуда мос келади. Шифт баландлиги 7 метрга етади, бу эса иш майдонини икки қаватли қилишга имкон беради. Умумий овқатланиш масканлари эгаларига шамоллатиш тизими билан жиҳозланган вариантлар таклиф этилади.

Иккинчи қават – бу офислар учун савдо майдони. Бу ердаги биноларнинг майдони 75 дан 159 квадрат метргача бўлиб, шифт баландлиги эса 5,30 метрни ташкил қилади. Компаниянинг талаб ва эҳтиёжларига қараб, иш майдони қатъий лойиҳаланган ёки ҳозирги кунда оммабоп ҳисобланган Open-space форматида қолиши мумкин. Бизнес марказнинг барча жойлари тоза таъмирланган ҳолда сотувга чиқарилади.

Офис эгалари ва компания ходимлари учун ёқимли бонус иккинчи қаватда очиқ терраса мавжуд. Бу ерда сиз Boulevard шопинг-авенюси ажойиб манзарасидан баҳра олиб норасмий учрашув ва музокаралар ўтказишингиз ёки шунчаки кундалик шовқин, юмушлардан танаффус қилишингиз мумкин.

Бизнес маркази ҳудудида қўриқланадиган ер ости автотураргоҳи мавжуд. Бу эса марказга ташриф буюрувчилар ва офис ходимларини автомобили учун бўш жой излаш ташвишидан халос қилади.

Boulevard бизнес марказининг Tashkent City ХИМ ҳудудида жойлашганлиги ҳар қандай корхонанинг муваффақиятини белгилайди, кундалик ташриф буюрувчи ва харидорларнинг катта оқимини кафолатлайди ва жой эгаларини келажакда мақомини оширишга ёрдам беради.

Умумий маълумот маркази: +99871 202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: www.dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top