Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таshkent City'даги Boulevard турар жой мажмуасининг эксклюзив хонадонлари сотуви бошланди
Dream City Development компанияси Таshkent City'даги Boulevard турар жой мажмуасининг сўнгги хонадонлари сотувини ажойиб тарзда очиб берди.
14 ва 15 июнь куни фахрий меҳмонлар пойтахт ишбилармонлик марказидаги муҳташам Boulevard турар жой мажмуасини биринчилардан бўлиб сайр қилиш имкониятига эга бўлдилар. Меҳмонлар мажмуа ҳудудидаги учта кўчада Европа пойтахт шаҳарлари Милан, Париж ва Барселона муҳитини ҳис қилишди.

Тантанали оқшомни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев бошчилигидаги Давлат симфоник оркестри ва хори очиб берди. Эстрада юлдузлари: Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов ва бошқалар иштирокидаги мусиқий-театрлаштирилган томошаси саҳнада ва уйнинг очиқ балконларида тантанавор ёрқин тарзда ўтди. Меҳмонлар мажмуа марказидаги пойтахтимизда ўхшаши йўқ фавворанинг қаршисида улкан Европа мавзеси муҳитига шўнғишди.

15 июнь куни мажмуа марказида Ўзбекистон ва Италия мода соҳаси мутахассисларининг мода, гўзаллик ва услуб фестивали Fashion Show бўлиб ўтди. Унда Таshkent City'даги Mursak мода уйининг муаллифлик тўплами, Шаҳзода Муҳаммедова, Molto Caldo бренди ва Италиянинг Prada, Emporio Armani, Dolce & Gabbana, Roberto Cavalli, Trussardi, Nicola Convertino ва Renato Balevertino каби брендларнинг гала-намойиши бўлиб ўтди.
16 июндан Dream City Development компанияси Boulevard турар жой мажмуасининг сўнгги хонадонлари сотувини бошлади. Компания лойиҳа ҳақида батафсил маълумотлар ва маслаҳатларни олиш учун барчани сотув офисига таклиф этади. Шунингдек, умумий маълумот марказининг қуйидаги рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин: +99871-202-22-22
Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Таshkent City ХИМ
Мўлжал: «Халқлар дўстлиги» майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл
Сайт: dreamcity.uz
Telegram: t.me/dreamcityuz
Facebook: fb.com/dreamcity.uz
Instagram: @dreamcity.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 12.06.2021
Boulevard: пойтахт марказидаги сўнгги хонадонлар
09:00 / 08.06.2021
Boulevard – бу Таshkent City’нинг меъморий обидаси
09:00 / 05.06.2021
Seoul Mun – тижорат жойларининг 13 дан 1000 м² гача бўлган катта танлови
09:00 / 02.06.2021