08:27 / 22.10.2020
8706
Реклама

Dream City Seoul Mun лойиҳаси сотувининг иккинчи босқичини тантанали равишда очди

20 ва 21 октябрь кунлари Hilton Tashkent City меҳмонхонасида Seoul Mun савдо ва кўнгилочар маркази савдоларининг янги босқичи очилиши шарафига ёпиқ тақдимот бўлиб ўтди.

Тадбир учун Hilton Tashkent City меҳмонхонасининг ҳашаматли Ballroom анжуманлар зали танланди. Seoul Mun лойиҳасининг меъморий хусусиятларини инобатга олган ҳолда маросим икки дўстона мамлакат – Ўзбекистон Республикаси ва Жанубий Корея мамлакатлари маданияти уйғунлиги муҳитида бўлиб ўтди. Фойеда меҳмонларни корейс миллий кийимидаги қизлар кутиб олишди. Тонгнинг таровати мамлакат маданиятининг элементлари зал безаклари, кўнгилочар дастурнинг ранг-баранг чиқишлари, шунингдек, меҳмонлар учун тортиқ қилинган эсдалик совғаларида акс этиб турди.

Тадбир меҳмонлари лойиҳа тафсилотлари билан шахсан танишишлари учун залга кираверишда Seoul Mun лойиҳасининг макети ўрнатилди. Макет лойиҳа кўлами, кўриниши ва функционал имкониятлари ҳақида тасаввур ҳосил қилади. Сотув офиси менежерлари бизнес учун мўлжалланган бинолар учун барча вариантларнинг турлари, лойиҳа ва имкониятлари, ўзига хос афзалликлари ҳақида батафсил маълумот бердилар. Шунингдек, лойиҳага оид турли саволларга жавоб қайтардилар.

Кеча Dream City Development компанияси сотув бўлими бошлиғининг ўринбосари Дениз Бахчечининг нутқи билан бошланди. У йиғилганларни компания тарихи, ютуқлари ва амалга оширилаётган лойиҳалари билан таништирди. Сўз сўнгида Бахчечи хоним тантанали равишда Seoul Mun лойиҳаси учун янги савдо босқичи бошланганлигини эълон қилди. 23 октябрдан бошлаб Бўрижар каналининг шимолий қирғоғидаги йўл бўйлаб жойлашган савдо бинолар сотувга чиқарилади.

Кечага таклиф этилган махсус меҳмонлар етакчи халқаро қурилиш компаниялари вакиллари бўлиб, улар орасида Seoul Mun лойиҳаси муаллифи, йирик меъморий бюро Iki design асосчиси жаноб Мурад Кадер, тижорат кўчмас мулки йўналишидаги Knight Frank мустақил халқаро консалтинг компаниясининг мутахассиси жаноб Варгис Паулос Пуликакудиил, Mesa Meskan турк қурилиш компаниясининг етакчи мутахассиси жаноб Онур Коксал маъруза қилдилар.

Уларнинг ҳар бири рақамлар, кафолатлар мисолида янги лойиҳа тўғрисида очиқ ва батафсил маълумотларни тақдим этди. Маърузачилар тижорат бинолари эгаларининг даромадлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиб, реал иқтисодий ва статистик маълумотларни тақдим этдилар. Қурилиш муддати ва технологияси, ишлатилган материаллар ва ускуналар ҳақида суҳбатлашдилар.

Лойиҳанинг концептуаллиги – унинг жойлашуви, сув бўйида эканлиги, транспортнинг қулайлиги ва ривожланган инфратузилмасига алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳада дунёнинг 7 мамлакатининг етакчи мутахассислари ишлади. Икки йиллик машаққатли иш Asia Pacific Property Awards мукофотининг “Ўзбекистонда 2019-2020 йилдаги энг яхши дам олиш меъморчилиги” йўналиши ғолиби бўлишга сабаб бўлди.

Жануби-ғарбий соҳилда сотувлар бошланганидан уч ой ўтгач, пойтахт тадбиркорлари савдо майдонларини ташкил этишнинг янги форматига катта қизиқиш билдирдилар – биринчи босқич савдоларида кўчмас мулкнинг 75 фоизи сотилди. Лойиҳанинг жозибаси сабаб тайёр объект фойдаланишга топширилганда унинг капиталлашуви 30% га етади. Сотувларнинг бошланиши доимо муваффақиятли сармоялар учун фойдали вақт ҳисобланади. Сиз ҳозироқ 274 та жойдан бирини танлашингиз ҳамда пойтахт марказидаги юқори сифатли савдо кўчмас мулки эгасига айланишингиз мумкин.

Ягона маълумот маркази: +99871-202-22-22

Сотув офиси дам олиш кунларисиз 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: www.seoulmun.uz

Telegram: www.t.me/dreamcityuz

Facebook: www.fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top